114

«Сомон Эйр»: «Душанбе-Тошкент» рейси яқин вақтларда амалга оширилади

Ўзбекистон 27 февраль 16:11 425

«Сомон Эйр» авиакомпаниясининг 20 февраль кунига белгиланган «Душанбе-Тошкент-Душанбе» йўналиши бўйича биринчи доимий рейси амалга ошмади. Тожик авиаташувчиси матбуот хизматининг мурожаати бўйича жавоб беришича, «Сомон Эйр» томонидан ўзбек томонига ҳужжатлар пакети ўз вақтида юборилмагани сабабли Тошкент аэропорти парвозни амалга оширишга рухсат бермаган.

«Содир бўлган вазиятда тижорий директор Алишер Рустамов бошчилигидаги барча масъул шахслар жавобгарликка тортилди ва ишдан озод қилинди», — дея маълум қилди матбуот хизмати.

Айни пайтда «Сомон Эйр» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий компанияси ўртасида барча техник жараёнлар ҳал қилинмоқда. Рейс яқин кунларда амалга оширилиши лозим. «Сомон Эйр» йўловчилар ва Ўзбекистондаги шериклардан ноқулайлик учун узр сўради.

10 февраль куни Тошкенда икки авиакомпания ўртасида музокаралар бўлиб ўтди ва «Сомон Эйр» Душанбедан Тошкентга парвозларни амалга ошириш учун эксплуатация рухсатномасига эга бўлди.

Изоҳ билдириш