11372

(Видео) Конфедерациялар кубоги: Браво Чилини финалга олиб чиқди

Спорт 29 июнь 9:59 548

28 июнь куни «Казань-Арена» стадионида ўтказилган Конфедерациялар кубогининг ярим финал ўйинида Чили ва Португалия терма жамоалари тўқнаш келди.  Ушбу учрашув Чилининг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида Чилилик футболчилар Португаляликлардан устун эканликларини кўрсатиб қўйдилар. Клаудио Браво кетма-кет 3та пенальтини қайтариб, жамоасини финалга олиб чиқди.

Чили 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:00да финалда Германия – Мексика жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Португалия ҳам 3-ўрин учун курашни шу куни, соат 17:00 да давом эттиради.

Португалия – Чили 0:0
Португалия 
– Руй Патрисиу, Соареш, Алвеш, Фонте, Элизеу, Бернарду Силва (Куарежма, 83), Адриен Силва (Моутинью, 102), Вильям Карвалью, Андре Гомеш (Желсон Мартинш, 116), Роналду, Андре Силва (Нани, 76).
Чили – Браво, Медель, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес (Сильва, 112), Варгас (Родригес, 86), Диас, Санчес, Арангис, Исла (Фуэнсалида, 120).
Пенальтилар серияси: 0:1, 0:2, 0:3.
Огоҳлантиришлар: Хара (23), Вильям Карвалью (31), Андре Силва (43), Эрнандес (51), Фонте (96), Алвеш (111), Соареш (114).

Изоҳ билдириш