12018

Расман Месси «Барcелона» билан 2021-йилгача шартномасини узайтирди. Қирол ўз жамоасида қолади…

Спорт | Тур 5 июль 16:36 426

Каталониянинг «Барселона» клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан келишишга муваффақ бўлди. Янги шартномага кўра аргентиналик ҳужумчи жамоада 2021-йилнинг 30-июнига қадар қолади.

Яқиндагина расман никоҳдан ўтган Месси таътилдан қайтиши билан янги шартномага имзо чекади ёки мавсум олди йиғинларига келганида имзоланади. Ҳужумчини шартномага қарамай сотиб олишни истаган клублар Каталония жамоаси ҳисоб рақамига 300 миллион евро ўтказиб бериши керак бўлади.

Жамоа ўзининг бутун профессионал фаолиятини «Барcелона»да ўтказган ва жамоанинг ютуқларига улкан ҳисса қўшган Месси билан шартнома имзолаганидан бахтиёр.

Изоҳ билдириш