9168

Назарбоев Қозоғистоннинг асосий иқтисодий шериги ҳақида маълумот берди

Тур 9 июнь 9:06 530

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг маълум қилишича, Хитой Қозоғистоннинг асосий иқтисодий шеригига айланди. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда.

«Хитой иқтисодиётда тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ҳажми, берилган кредитлар ва қўшма корхоналар бўйича Қозоғистоннинг асосий шеригига айланди. Биз энергетик ҳамкорлик масалаларини ҳал этдик – Қозоғистонда қазиб олинувчи нефтнинг 25 фоизи Хитой компаниялари томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда улар шартномаларни узайтириш ҳақида масалани қўйишди, биз бунга жиддий қараймиз, сабаби улар қўшма ишлар бўйича бизнинг яхши шерикларимиз», — деди Назарбоев.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Остона ва Пекинда «намунали давлатлараро муносабатлар» шаклланди.

Изоҳ билдириш