12466

«Мени қора одам чақираяпти»: ўз жонига қасд қилган мактаб ўқувчиси ғалати хат қолдирди

Жамият | Тур 10 июль 14:57 1 072

Ғарбий-Қозоғистоннинг Казталов тумани, Талдапан шаҳарчасида истиқомат қилувчи тўққизинчи синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон нашри.

Фожиа 5 июл куни юз берган. Хабарда айтилишича, қиз ўша куни ҳамма дугоналарини айланиб чиққан, сўнг уйига қайтиб, ўзини осган.

Қиз вафотидан сўнг унинг ёнидан ғалати мазмундаги мактуб топилган: марҳума ўз ўлими олдидан қолдирган хатда «анча вақтдан бери ажал-қора одам уни ўзи томон чорлаётганига» иқрор бўлган.

«Агар мен ўзимни осмасам, у ҳамма яқинларимни олиб кетишини айтяпти. Мана ҳозир ҳам ёнимда туриб, мени тезлаштиряпти, шунинг учун шошиб ёзяпман. Илтимос, менинг ўлимимда ҳеч кимни айбламанг», — дейилган мактубда.

Хат Казлатов тумани ҳокими ўринбосари Зайлим Мажитов томонидан ўқиб эшиттирилган.

Хабарда айтилишича, марҳума аъло баҳоларга ўқиган ва 8 июль куни дўстлари билан Остонадаги ЭКСПО кўргазмасига бориши керак бўлган.

  • Фарзан
    Фарзандларингизни уяли телефонини назорат килинг.рухий холати.кимлар билан дустлиги ва кизикишини назорат килинг. Аввал кук кит.энди кора одам. Булар менимча рухий хаста инсонлар. Огох булайлик азиз юртдошлар

Изоҳ билдириш