Душанба куни Тошкент марказидаги (Амир Темур шоҳ кўчаси, 25) 12 қаватли маъмурий бинонинг 8-қаватида ёнғин содир бўлди. 2015 йилнинг сентябрида худди шу бинода юзага келган ёнғин оқибатида олд қисмига катта зарар етган эди. Тошкент ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг «Газета.uz»га хабар қилишича, ёнғин тўғрисидаги хабар 17:30 қабул қилиб олинган. Саноқли дақиқаларда ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб […]
Ўзбекистонда жиноий жазолар тизимига «мажбурий жамоат ишлари» киритилиши режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 24 февраль куни киритилаётган тегишли ўзгартишни биринчи ўқишда кўриб чиқди, деб хабар берди палата ахборот хизмати. Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий жазолар тизимига «мажбурий жамоат ишлари»нинг киритилиши муносабати билан қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилинади. Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни […]
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси апрелдан Тошкентдан Душанбега (Тожикистон) рейсларни амалга оширишни бошлайди. 26 мартдан жорий этилувчи МАК парвозлар жадвалига мувофиқ, рейслар А320 самолётларида ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Тожикистон 2017 йил бошидан 1992 йилда тўхтатилган авиақатновларни қайтадан йўлга қўйишга келишиб олган эди. Авиарейсларни Тожикистон томонидан — «Сомон-Эйр», Ўзбекистон томонидан — […]
Февралда қутуришга қарши кураш бўйича ойлик давомида Ўзбекистонда 67,4 минг ит қутуришга қарши эмланди,
Ўзбекистонлик ёш курашчилар Петко Сиракова ва Иван Илиев хотирасига бағишлаб 23 ёшгача ёшлар ўртасида эркин, аёллар ва юнон-рум курашлари бўйича халқаро мусобақада 10 та медални қўлга киритди. 24−26 февраль кунлари Варнеда (Болгария) бўлиб ўтган турнирда 15 мамлакатдан 213 спортчи иштирок этди. МОҚ матбуот хизматининг хабар қилишича, Олимжон Ҳикматов ва Абдурауф Бозорбоев мураббийлиги остидаги кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бешта олтин […]
Қаршида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали ўрнатилади, деб хабар қилди ЎзА. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида якшанба куни Абдулла Орипов ҳайкали, Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳи реконструкцияси лойиҳалари билан танишди. Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифининг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида бунёд этилади. Президент ҳайкал лойиҳасини такомиллаштириш, бу ерда Абдулла Орипов номидаги мактаб ва […]
22 февраль куни Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш жойларига кўриниш даражаси юқори йўл белгиларини ўрнатишни бошлади. Ёрқин сариқ ҳошияли (белгидаги оқ фондаги каби нур қайтарувчи) «Пиёдалар ўтиш жойи» белгилари чоршанба куни Келес йўли ва Меҳр кўчалари, шунингдек, Кичик ҳалқа йўли бўйлаб «Чилонзор» метро бекати яқинида, пайшанба куни эса — 12 полосали […]
Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 февралдаги қарорига биноан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Орден 19−21 февраль кунлари Москва шаҳрида Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг 110 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган маросимда Олий ва ўрта махсус таълим […]
Абдулло Сагдиев, Бехзод Миртемиров, Бахтиёр Икрамжановлар раис ўринбосари лавозимига, Камолиддин Рўзимуҳамедов эса бош котиб лавозимига сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризмни ривожлантиришни қийинлаштираётган ва мамлакат сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга тўсиқ бўлаётган асосий сабабларни тилга олди. Улар Президентнинг муҳокама учун эълон қилинган республикада ўрта муддатли истиқболда туризмни ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш тўғрисидаги фармони лойиҳасида санаб ўтилган. Ҳужжатда асосий муаммолар қаторида виза тартиби соҳасида сайёҳлар учун маъмурий ва иқтисодий тўсиқлар, сайёҳлик […]