Сешанба, 21 февралдан Ўзбекистон Марказий банки томонидан
Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили «Газета.uz»га. Алишер Шодмонов (1962 йилда туғилган) — тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шу вақтга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси эди («Адолат» партияси вакили). Ўтган йилнинг декабрида бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган […]
Ўзбекистон Марказий банки томонидан 10 минг сўмлик номиналдаги янги банкноталар муомалага чиқарилади. «Газета.uz»нинг Марказий банк ва ҳукуматдаги ахборот манбалари мазкур маълумотни тасдиқлади. Сешанба куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенатининг янги банкноталарнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарори нусхаси тарқалди. Бундай ҳужжат аслида имзоланган, деб қайд этди ахборот манбаси. Янги купюраларнинг муомалага чиқарилиш санаси ҳозирча маълум эмас. Янги […]
1 июндан Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд жараёнлари соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ўз аксини топган. Фармон матни «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида […]
Тошкент Давлат солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш объектлари инвентаризациядан ўтказилган тўрт кун ичида 1700 га яқин терминаллар етишмаслиги аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимиятида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ДСБ бошлиғи Музаффар Пардаев маълум қилди. Ўн кунлик инвентаризация Ўзбекистон Президентининг яқинда қабул қилинган пул билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштириш ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни […]
23 февралда очилиши режалаштирилган Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 1 мартга қадар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси хабар қилди. Мазкур чорраҳада автомобиль йўл ўтказгичи ва пиёдалар ер усти ўтиш йўлини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Қурилиш ишларини 21 мартга қадар якунлаш режалаштирилган. Ҳайдовчиларга ноқулайликларга учрамаслик учун бошқа йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
«Содир бўлган вазиятда тижорий директор Алишер Рустамов бошчилигидаги барча масъул шахслар жавобгарликка тортилди ва ишдан озод қилинди», — дея маълум қилди матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон билан 94 кишининг аризаси қаноатлантирилиб, фуқароликка қабул қилинди. Декабрь сўнгида давлат раҳбари фармони билан 179 киши фуқароликка қабул қилинган эди. Ўзбекистон фуқароликка қабул қилиш борасида ҳам қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳолда инсон манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини […]
Қозоғистоннинг «СариаркаАвтоПром» компанияси (Қостанай) март ойи охиридан бошлаб GM Uzbekistan заводи автомобилларини йиғишга киришади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 16-йиғилишида «СариаркаАвтоПром»ни ўз таркибига олган Allur Group директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев маълум қилди. «Барча синовлар ўтказилди, GM Korea томонидан лойиҳа бўйича лицензион шартноманинг имзоланишини кутаяпмиз, […]
Ўзбекистон Президенти яқинда ташкил этилган Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раҳбарларини тайинлади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги сайтида хабар қилинди. 2015 йилдан буён Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Махмуд Муратов маданият вазири бўлди. Махмуд Муратов турли йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари, Маданият ишлари вазирининг биринчи […]