50629

​#Тайинлов Жўраев Нодир Савриддинович Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди. Нодир Жўраев Тошкент Давлат юридик университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган Нодир Жўраев ўзининг ишчанлик хусусиятларини ва фидойилигини намоён этиб, адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Нодир Жўраев мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашда фаол иштирок этди ва камтарин, ўз устида мунтазам ишлайдиган ходим сифатида обрў қозонди. Адлия вазирлиги жамоаси Нодир Савриддиновични давлат раҳбари томонидан билдирилган ушбу улкан ишонч билан муборакбод этади. Каналга уланиш👇👇👇

Узбекистан 14 январь 22:39 1 332

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”.

Изоҳ билдириш