6401

Фотожамланма: Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга сафари, энг ёрқин лахзалар

Шавкат Мирзиёевнинг 11-15 май кунлари давомида Хитой пойтахти Пекин шаҳрига қилган сафари якунига етмоқда. Президентнинг 11-12 май кунларида амалга оширилган расмий давлат ташрифи давомида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари кўриб чиқилиб, қатор ҳужжатлар имзоланди.

14 май куни эса Пекинда «Бир макон — бир йўл» форуми бошланиб, 29 мамлакат раҳбарлари қатори унда Ўзбекистон раҳбари ҳам иштирок этди.

Қуйидаги фотожамланмада президентнинг Хитойга сафаридаги асосий учрашувлар ва музокаралар эслаб ўтилади.

Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди. Президент ва рафиқаси Зироатхон Хошимовани «Шоуду» халқаро аэропортида Хитой расмийлари кутиб олишди.

Шавкат Мирзиёев Пекиндаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди.

Шавкат Мирзиёев ва Хитой раҳбари Си Жинпинг фахрий қоровул олдидан ўтмоқда.

Си Жинпинг ва рафиқаси Шавкат Мирзиёев ҳамда Зироатхон Хошимовани қабул қилмоқда.

Си Жинпинг ва рафиқаси Шавкат Мирзиёев ҳамда Зироатхон Хошимова билан

Шавкат Мирзиёев ва Си Жинпингнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Икки давлат делегациялари ўртасида кенг доирадаги учрашув бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи билан келиши муносабати билан байрамона дастурхон ёзилди.

Шавкат Мирзиёев хитойлик ишбилармонларни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян билан учрашди. Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.

Президент Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси Ван Илинни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси фаолияти билан танишди.

«Бир макон —  бир йўл» форуми доирасида Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған учрашуви бўлиб ўтди.

«Бир макон — бир йўл» форумида иштирок этаётган давлат раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари (Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Хошимова иккинчи қаторда)

«Бир макон — бир йўл» форуми доирасида давлат раҳбарларининг доира стол атрофидаги учрашуви ўтказилди

Форум иштирокчилари эсдалик учун суратга тушишди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш