Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 10-ялпи мажлиси якунлари юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Тараққиёт стратегияси маркази» ижрочи директори Акмал Бурхонов томонидан пул-кредит тизимини эркинлаштириш бўйича лойиҳа устида иш олиб борилаётгани маълум қилди.
Унинг қайд этишича, бугунги кунда пул-кредит тизимини эркинлаштириш ва валютанинг эркин конвертацияси бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ва манфаатдор идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа жорий йилда амалга татбиқ этилиши кутилмоқда, деб ёзади Дарё нашри.