9111

Оилавий поликлиника раҳбарлари халқ олдида ҳисобот беради

Тиббиёт 8 июнь 14:03 576

2017 йил 6 июн куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар аҳолисига биринчи тиббий-санитария ёрдам самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалар раҳбарлари ва мутахассислари масъулиятини янада ошириш ҳамда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

Қарор талабларига кўра, Тошкент шаҳар оилавий ва шаҳар марказий туман кўп тармоқли поликлиникалари, шошилинч тиббий ёрдам чақирув шохобчалар тузилмалари тасдиқланди. Биринчи тиббий-санитария ёрдам бўйича тиббий муассасалар ва шошилинч тиббий ёрдам шохобчалари ўртасида ахборот алмашинуви тўғрисида низом тасдиқланди. Шошилинч ёрдам бериш ҳақидаги қўнғироқларни қабул қилиш схемаси тасдиқланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида биринчи тиббий-санитария ёрдам ва шошилинч тиббий ёрдам бериш шаҳобчалари янги жойлашуви тасдиқланиб, улар маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига бириктирилди. Энди тиббиёт муассасалар ходимлари халқ олдида ҳисобот берадилар. Жумладан, оилавий поликлиника бошлиқлари ва шифокорлар хизмат кўрсатадиган туман аҳолиси олдида ҳар чоракда ҳисобот берадилар. Марказий туман кўп тармоқли поликлиника вакиллари эса Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши сессияларида ҳисоботи муҳокама қилинади.

2017 йил 1 октябрдан бошлаб марказий туман кўп тармоқли ва оилавий поликлиника томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ва унинг сифатини баҳолаш бўйича махсус рейтинг тизими жорий этилади. Рейтинг натижалари тиббиёт ходимлари моддий рағбатлантирилишида инобатга олинади.

Поликлиника штат бирликларида ҳам ўзгаришлар амалга оширилади. Жорий йил август ойига қадар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича юқори малакали шифокорлар билан жамлаш ҳақида топшириқ берилди. Тошкент шаҳар аҳолисига потранаж ва шошилинч тиббий ёрдам бериш сифатини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ҳар бир ойлавий ва марказий туман кўп тармоқли поликлиникалар 2 дона махсус автомашиналар билан таъминланади.

Ш.Мирзиёев Тошкент шаҳар тиббий муассаларини иш самарадорлигини ошириш ва амалий ёрдам бериш бўйича махсус комиссия тузиш ҳақида топшириқ берди. Ушбу комиссия шошилинч ёрдам бериш ҳолатини ўрганиш, улар фаолиятидаги камчиликларни бартараф ва тиббий муассасалар бошлиқ ва мутахассисларни масъулиятини ошириш бўйича иш олиб боради.

Шунингдек, комиссия Халқ қабулхоналарига тиббий ёрдам бўйича фуқаролардан келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлар кўриб чиқиш ва уларни ҳал қилиш масалалари билан шуғулланади. Комиссия тиббий муассасаларда ходимлар томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш аҳволи текширилади.

Президент томонидан 2018 йил якунида комиссия томонидан тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар натижалари асосида республиканинг бошқа шаҳарларда ҳам бу ислоҳотларни татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш ҳақида топшириқ берилди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар