9000

Тошкентда компьютер ўйинлари бўйича расмий чемпионатлар ўтказиладиган саҳна қурилади

Технология 7 июнь 11:22 421

Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси “IeSF” халқаро е-спорт федерациясининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Бу юртимизда киберспортни янада ривожлантириш ва киберспортчиларимиз маҳоратини оширишда муҳим аҳамиятга эга,  — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, “IeSF” халқаро е-спорт федерацияси, Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси президенти З.Алиев, “IeSF” халқаро е-спорт федерацияси бошқаруви аъзоси К.Сурконт ва бошқалар жаҳонда турли компьютер ўйинлари ишқибозлари сони йил сайин кўпайиб борётганини таъкидлади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўнлаб истеъдодли ёш киберспортчилар халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этиб, нуфузли турнирларда совринли ўринларни эгалламоқда. Ўзбекистонлик геймерлар 2007 ва 2009 йилларда Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олди. 2013 йилда Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган “AIMAG 2013” IV Осиё ўйинларида ҳамюртимиз Павел Саприкин виртуал футбол бўйича беллашувда хитойлик е-спортчи билан курашда сўнгги финал босқичининг учта учрашуви якуни бўйича ғолибликни кўлга киритди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Мамлакатимизда халқаро спорт ҳаракатининг бир қисми сифатида киберспортни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси ташкил этилди. Ушбу тузилма Ўзбекистонда киберспортни янада ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, инновацион тармоқлар учун истеъдодли ёшларни аниқлашга кўмаклашиш, киберспорт бўйича мамлакат чемпионати, биринчилиги ва кубоги мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш билан шуғулланади. Ассоциация шунингдек, терма жамоамизнинг халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлайди, компьютер спорти ўйинчилари, мутахассислари ва фахрийлари ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилади.

“IeSF” халқаро е-спорт федерациясига аъзо бўлиш Ўзбекистонда ҳам “IeSF” қонун-қоидалари асосида ҳар йили компьютер ўйинлари бўйича расмий чемпионатлар ўтказиш, мамлакатимиз терма жамоасига чемпионатнинг “IeSF” версияси бўйича финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Изоҳ билдириш