8984

«Аэрофлот» июлдаги рейсларини Самарқанддан Навоийга кўчиради

Технология 7 июнь 9:57 301

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 2017 йилнинг 4 июлидан 1 августигача Самарқандга рейсларини Навоий халқаро аэропортига кўчиради.

Авиакомпания маълумотларига кўра, бу қарор Самарқанд аэропортида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли қабул қилинган.

Йўловчилар Шереметьево-Навоий-Шереметьево рейслари бўйича жўнатиладилар.

Авиакомпанияда маълум қилинишича, авиакомпания йўловчиларни Навоийдан 180 км узоқликда жойлашган Самарқандга ва ортга ер усти транспорти билан ташишни таъминламайди.

Изоҳ билдириш