860

Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликда компьютер ўйинлари ишлаб чиқармоқчи

14 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Беларус Республикасининг Wаргаминг компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонлар Wаргаминг компаниясининг компютер ўйинларини ишлаб чиқариш ва уларни жаҳон миқёсида оммалаштириш бўйича муваффақиятли тажрибалари хусусида сўзлаб бердилар. Томонлар ёшларда ватанпарварлик ғояларини сингдиришга хизмат қиладиган компютер ўйинларини ишлаб чиқариш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Wаргаминг – компютер ўйинларини яратиш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан бири. 18 йиллик фаолияти давомида компания 15 дан зийод турли платформаларга мўлжалланган ўйинларни ишлаб чиққан. Улар орасида Wорлд оф Танкс, Wорлд оф Wарпланес ва Wорлд оф Wаршипс компютер ўйинлари энг оммалашганларидир.

Изоҳ билдириш