7635

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтохур туманига ташриф буюрди

Кеча, 25 май куни хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига эмас балки, бугун Шавкат Мирзиёев 26 май куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Сузук ота» мақбараси ва жомеъ масжидига ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимизни, азиз авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш йўлида беқиёс ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Имом ал-Бухори номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказининг қурилиши ҳам бу ислоҳотларнинг давоми бўлди.

Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлиб, 1140 йилда таваллуд топган. У Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. Болалик чоғида бобоси у кишини эркалаб “Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!”, дегани боис атрофдагилар ҳам уни шу исм билан чақира бошлаган. Сузук ота юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатган. 1363 1364 йилларда йил буюк бобокалонимиз Амир Темур Яссавийнинг набираси Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган.

Мустақиллик йиллари бу муқаддас қадамжо қайта тикланиб, ободонлаштирилди. «Сузук ота» маҳалла фуқаролар йиғинида беш мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада ҳунармандлик, дурадгорлик, ўймакорлик ривожланган.

Муқаддас динимизга мувофиқ мақбарада Қуръони каримдан тиловат қилинди.

Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак, деди давлатимиз раҳбари. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозим.

Президент мутасаддиларга мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Қайд этиш керакки, президент ташриф вақтида айнан қаерларга бориши аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Шайхонтоҳур туманига Ойбек Миртемиров раҳбарлик қилмоқда.

Изоҳ билдириш