757

Ўзбекистон Президенти 22—23 март кунлари Остонага ташриф буюради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22—23 март кунлари Қозоғистон пойтахти Остонага расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдураҳмонов маълум қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Остонага 22—23 март кунларидаги ташрифи, шунингдек, ундан кейин Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари раҳбарлари ташрифи Марказий Осиё мамлакатлари биз дуч келишга мажбур бўладиган трансмиллий хусусиятдаги масалалар қаршисида бирдамликни намоён қилишини яна бир бора кўрсатиб беришига ишончим комил», — деди Абдураҳмонов мажлисдаги ҳукумат соатида.

Унинг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама асосда нигоҳлар умумийлиги, конструктив ёндашув ва анъанавий аҳил қардошлик алоқаларини намоён этиш орқали ҳал қилиб бўлмайдиган бирорта ҳам муаммо йўқ.

Изоҳ билдириш