690

Cув остида ҳаракатланадиган танк ишлаб чиқарилди

мир 13 март 10:08 347

Эрон қуролли кучлари шанба куни ўзлари томонидан ишлаб чиқилган энг сўнгги моделдаги — Karrar танкини намойиш қилишди ва серияли ишлаб чиқаришга қўйишди, деб хабар қилди РИА Новости Эроннинг Fars агентлигига таянган ҳолда.
Аввалроқ эронлик ҳарбийлар янги ишлаб чиқарилаётган танк имкониятини Россиянинг Т-90 моделдаги танкига қиёслаш мумкинлигини айтишган эди.

«Янги яратилган танк дунёдаги энг зўр танклар билан уч соҳада беллаша олади: қудрат, аниқлик ва мобилликда, шунингдек, бу жанг майдонида у ишончли техникадир», — деб айтган танк тақдимоти тадбирида Эрон Мудофаа вазири Хусайн Деҳгон.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар