6530

Таиланд ҳукумати Facebook`га шарт қўйди

Технология 17 май 12:21 400

Ноқонуний маълумотлар тарқатилаётган 131 саҳифа ёпилмаса, Таиланд ҳарбийлари мамлакатда Facebook ижтимоий тармоғини бутунлай чеклашга тайёр, деб хабар қилмоқда маҳаллий Bangkok Post газети.

Таиланд ҳукуматининг Facebookка қўйган ультиматуми: интернет провайдерлари ва Facebook ижтимоий тармоғи маъмурияти ноқонуний маълумотлар тарқатилаётган 131 та саҳифани сешанба куни соат 10:00 гача ёпиши керак бўлади, бўлмаса ҳукумат ижтимоий тармоқни  бутун мамлакат ҳудудида блокировка қилади.

Таиланд ҳарбий ҳукумати ва Миллий тинчлик кенгаши доимий равишда у ёки бу интернет манбааларини блокировка қилиб туради. Блокировка қилишга, кўп ҳолларда, қирол оиласини ҳақоратлаш, терроризм ва экстремизмга оид саҳифалар киритилади.

Одатда, бундай ҳолларда Facebook фақат суд қарорарини ҳисобга олади. Агар шундай маълумотларнинг ноқонунийлиги суд қарори томонидан тасдиқланган бўлса, ушуб саҳифалар бир мамлакат ҳудудида блокировка қилади.

Айтиш жоизки, Таиланд аҳолиси дунёда энг фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳисобланади. Facebookнинг Таиландда ўз офиси бор.

Ушбу мамалкатда ҳар бир фуқаро кун давомида ижтимоий тармоқда камида 2,5 соат вақт ўтказади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш