586

Дунёдаги энг оғир аёл операция қилинди

мир | Кўп ўқилган 10 март 14:34 488

Дунёда энг оғир аёл ҳисобланувчи ва 500 кг га яқин вазнга эга бўлган мисрлик Имон Аҳмад Абдулатий Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги Saifee Hospital шифохонасида ошқозонини кичрайтириш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Hindustan News нашри хабар бермоқда.

Февралда аёл EgyptAir авиакомпаниясининг юк  самолётида Мисрдан Ҳиндистонга олиб келинганди. Оддий самолёт аёлни вазни ва унга махсус шароитлар таъминлаш кераклиги сабабли ўз бортига ололмаган.

Шифокорларнинг айтишича, Имон 7 март куни ошқозонини дастлабки ўлчамидан 15 фоизга кичрайтирувчи операцияни бошидан ўтказган. Шифокорлар аёлнинг ошқозонидан йирик ўлчамдаги ёғни олиб ташлашган ва унинг озиқ-овқатларни истеъмол қилиш қобилиятини камайтиришган.

«Имоннинг аҳволи барқарорлашиши билан у она шаҳрига қайта олади ва унинг вазн ташлаши бир гуруҳ шифокорлар томонидан кузатиб борилади. Имон операциядан аввал ўтказилган суюқ парҳез сабабли 100 кг вазн йўқотди ва у яна 6-8 ой ичида яна 100 кг йўқотишига умид қилмоқдамиз», деб айтган шифокорлардан бири.

Таъкидланишича, аёл она шаҳри Искандарияга маблағ йиғиш бўйича онлайн кампания орқали йиғилган пулларга қайтади. Мақбул натижаларга эришиш учун яқин бир неча йил ичида аёлга яна бир нечта бариатрик процедура керак бўлади.

36 ёшли Имон «фил касаллиги» ва безларининг яхши ишламаслиги сабабли шундай аҳволга тушган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар