527

Покистонда Ўзбекистон саноат махсулотлари тақдимоти бўлиб ўтмоқда

Иқтисод 9 март 6:42 487

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раҳбарлигидаги делегатсиянинг Покистонга ташрифи доирасида  мамлакатимизнинг Исломоддаги елчихонасида “Савдо карвони: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номидаги доимий фаолият юритувчи кўргазма залининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Покистон ҳукумати, Исломобод, Сиалкот, Лаҳор Савдо-саноат палаталари, ушбу мамлакат ишбилармон доиралари ҳамда йирик қурилиш компанийалари вакиллари ва ОАВ журналистлари иштирок этдилар.
Кўргазма залида 170 турдаги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, жумладан, 51 номдаги қурилиш материаллари, 48 номдаги санитария техникаси, 66 номда кабел-ўтказгичлар ва маиший буюмлар тақдим этилди.


Ўзбекистон махсулотларининг намойиш этилган намуналари покистонликлар томонидан катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, “Бахриа Товн” қурилиш компанияси ва “Ўзсаноатэкспорт” аксиядорлик жамияти ў’ртасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларини Покистонга экспортини амалга ошириш бо’йича хамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди. Бундан ташқари, Покистоннинг бир қатор қурилиш компаниялари ва мобил алоқа операторлари Ўзбекистонлик шериклар билан тўғридан-тўғри муносабатларни йўлга қўйишга қизиқиш билдиришди.

Кў’ргазма иштирокчилари шунингдек, замонавий ва юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маиший техника тизими, жумдалан, “Аrtel” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган “aqlli” телевизорлар ва планшетларга эьтибор қаратишди. Покистон вакиллари кўргазмага қўйилган мамлакатимиз саноатчилари томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизатсия қилиш сохасида муваффаяиятли ислохотлар олиб борилгани, бу еса дунё бозорларининг барча талабларига явоб бера оладиган ишлаб чиқариш салохияти шаклланишига хизмат қилганини таькидладилар.

Тақдимот якунлари “Ehpress Tribune”, “The Nation”, “Dispatch Nevs Desk” каби Покистоннинг марказий нашрлари хамда “PTV NEVS” махалий телевидениясида кенг ёритилди.

Изоҳ билдириш