5062

Дамашқ аэропорти ҳудудида даҳшатли портлаш содир бўлди

мир 27 апрель 11:55 290

Дамашқ аэропорти ҳудудида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости «Ал-Маядин» телеканалига таяниб.

Портлаш шу даражада кучли бўлганки, унинг товуши аэропортдан 25 километр узоқликдаги масофадан ҳам эшитилган.

ОАВнинг хабар беришича, портлашдан сўнг ёнғин бошланган. Ливаннинг «Ал-Манар» телеканали аэропорт ҳудудида Исроил авиазарбаси оқибатида ёнилғи омбори ёниб кетганини хабар қилмоқда.

Ҳозирча Сурия ва Исроил томонидан расмий изоҳ берилмади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар