4384

Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ташкил этилади

Узбекистан 21 апрель 10:02 901

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси  Президенти “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ушбу қарорга мувофиқ, таълим-тарбия жараёнларининг сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ташкил этилади.

Унинг асосий вазифаси – таълим-тарбия жараёни, профессор-ўқитувчилар таркиби, таълим тизимида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати ҳамда мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш, таълим-тарбия сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишдан иборат.

Изоҳ билдириш