4288

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди

Узбекистан 20 апрель 12:13 472

Тошкент-Андижон, Урганч-Андижон, Бухоро-Андижон йўналишларида қатновчи поездлар чипталари арзонлаштирилди. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, Тошкент-Андижон-Тошкент, Урганч-Андижон-Урганч, Бухоро-Андижон-Бухоро йўналишлари бўйича эрталабки кундузги ва кечки тезюрар поездларнинг доимий ҳаракатланишини ва чипталарнинг нархлари арзонлаштирилганини маълум қилади”, — дейилади хабарда.

Поезд ҳаракат давомида Фарғона водийсининг Поп, Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарларининг темирйўл бекатларида тўхтаб ўтади.

Изоҳ билдириш