395

Солиқ тўловчи жисмоний шахслар диққатига!

Иқтисод 6 март 6:19 448

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шаxслар 2016 йил давомида олган:

мулкий даромадлари, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик хамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик хақи тариқасида олинган даромадлари;

асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари;

икки ёки ундан кўп манбадан олинган даромадлари;

Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари хамда, солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари юзасидан 2017 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан жами йиллик даромадлари тўғ‘рисида декларатция тақдим килишлари лозим.

Жисмоний шаxслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларатцияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ xизмати органига:

шаxсан ташриф буюрган холда ёки ишончли вакил орқали;

почта xизматидан фойдаланиб, буюртма xат орқали;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий www.soliq.uz сайти ҳамда my.soliq.uz — Elektron soliq xizmatlari portalidagi «Elektron soliq deklaratsiyalari»  интерактив xизматидан фойдаланган холда тақдим қилишлари мумкин.

Жисмоний шаxслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғ‘рисидаги декларатцияни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси 3-қисмига асосан жарима солишга сабаб бо‘лади.

Шундай экан солиқ декларатцияларини 1 апрелдан кечиктирмай топширишни унутманг!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
Изоҳ билдириш