367

Ислом Каримов ҳайкали Оқсарой қароргоҳи қаршисига ўрнатилади

Ўзбекистоннинг учта шаҳрида мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади ҳамда Самарқандда ёдгорлик мажмуаси барпо этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учта шаҳарда мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ҳамда Самарқандда ёдгорлик мажмуасини қуриш бўйича лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида хабар қилинди. «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида хабар қилинди. «Халқимиз ва халқаро ҳамжамият Ислом Каримов номини Жорж Вашингтон, Шарль де Голл, Мустафо Камол Отатурк сингари давлат ва сиёсат арбоблари қаторига қўяди», — деди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, бу биринчи Президент эришган муваффақиятларнинг тан олинишидир. Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига қадар Самарқанддаги Ислом Каримов дафн этилган жойда ёдгорлик мажмуаси бунёд этилади.

Ислом Каримов узоқ йиллар фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов хайрия жамоат фонди ва унинг номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолият кўрсатади.

Фото: «Ўзбекистон» телеканали.

Қароргоҳ қаршисидаги майдонга эса биринчи Президент ҳайкали ўрнатилади. Ҳайкал яқинида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари, жумладан Самарқанддаги Регистон майдони, Шаҳрисабздаги Амир Темур майдони, Тошкентдаги «Ўзбекистон» Форумлар саройи ва бошқа объектлар макетлари боғи ташкил этилади. Самарқанд марказига ҳам биринчи Президент ҳайкали ўрнатилади. Унинг яқинида музей бунёд этилиб, хиёбон атрофига фавворалар ва майсазорлар жойлаштирилади. Яна бир ҳайкал Ислом Каримов 1986-1989 йиллар давомида Қашқадарё вилояти раҳбари сифатида ишлаган Қарши шаҳрида бунёд этилади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар