34

Плеханов номидаги РИУ ректори «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Жамият 14 февраль 10:04 376

Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 февралдаги қарорига биноан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Орден 19−21 февраль кунлари Москва шаҳрида Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг 110 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган маросимда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мажит Каримов томонидан топширилди.

Университет ректори ушбу юксак мукофотни нафақат ўзига, балки барча университет жамоаси аъзоларига топширилган мукофот сифатида қабул қилишини таъкидлаб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан билдирилган ушбу эътибор ва ҳурмат учун чуқур миннатдорчилик билдирди ҳамда келгусида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида самарали хизмат қилишини қайд этди.

Изоҳ билдириш