3330

Ўзбекистонда шиналар ишлаб чиқарувчи завод очилади

Технология 12 апрель 10:00 420

Ҳозир Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида қурилаётган корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 2 млн тага яқин енгил автомобиллар шинасини ташкил қилади.

2018 йилда заводда конвейер тасмалари ва қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқариш бошланади, енгил автомобиллар шиналари ишлаб чиқариш ҳажми йилига 3 млн тагача, қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқариш эса 200 мингтача ошади.

Лойиҳада «Ўзкимёсаноат» ва «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда Ўзбекистондаги иккита йирик тоғ- металлургия комбинатлари – Навоий ва Олмалиқ ТМК иштирок этмоқда.

«Ўзкимёсаноат»нинг лойиҳадаги улуши 50 фоизни, «Ўзавтосаноат»ники 30 фоизни, Навоий ва Олмалиқ ТМК’ларнинг ҳар бириники 10 фоизни ташкил қилади.

Изоҳ билдириш