291

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6-7 март кунлари Туркманистонда давлат ташрифи билан бўлади

Узбекистан 5 март 9:31 411

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6−7 март кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида хабар қилинди.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон — Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш