Тожикистонда 4 апрель куни ер силкиниши юз берди. Душанбе вақти билан 10:48 да содир бўлган зилзила ҳақида «Kazinform» нашри хабар бермоқда.
Зилзила эпимаркази Олмаота шаҳридан 797 километр жануби-ғарбда Тожикистон ҳудудида жойлашган.
Ер силкиниши энергетик класси 11,1, магнитудаси эса 4,9 эканлиги маълум қилинмоқда.