227

Тошкентдаги олтита автобус йўналишида Wi-Fi ишга туширилади

Тошкентдаги олтита автобус йўналишида Wi-Fi ишга туширилади
Wi-Fi хизмати 10, 14, 24, 28, 51 ва 95- автобус йўналишларида ишга туширилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси пойтахтдаги айрим автобус йўналишларида 4G технологияси бўйича интернетга Wi-Fi орқали уланиш имконияти тақдим этилиши ҳақида хабар қилди. Wi-Fi Bus дастури UZMOBILE оператори билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Бир ҳафта ичида 10, 14, 24, 28, 51 ва 95- йўналишларда Wi-Fi ишга тушади (автобуслар эшикларига «Wi-Fi Bus» пешлавҳалари ўрнатилади). «Тошшаҳартрансхизмат» йил давомида кўпчилик автобусларни интернет-ускуналар билан жиҳозлашни режалаштирган.

Изоҳ билдириш