13114

АҚШ Форс қўлтиғида лазерли пушкани синовдан ўтказди

мир 18 июль 11:00 508

Америка Ҳарбий Денгиз Флоти кемасидан учувчисиз учиш қурилмаси уриб туширилди. Қўшма Штатлар томонидан шу тариқа Форс Қўлтиғида биринчи бор лазерли пушка синовдан ўтказилди.

Дрон рекорд даражада қисқа вақт ичида уриб туширилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий денгиз флоти лейтенанти Кейл Хьюзнинг журналистларга берган маълумотига кўра, янги қурол учун на шамол ва на бошқа чекловлар тўсиқ бўла олмайди.

«Биз шамол туфайли, ёки ҳаракатлар масофаси ёхуд яна бошқа нарсалар туфайли ташвиш чекмаймиз», — деб таъкидлаган Хьюз.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар