13080

15 ёшли ўсмир автомашинада бир йигитни босиб кетди

Жамият 18 июль 9:20 732

Тошкент шаҳрининг “Жомий” қурилиш моллари бозорида кўнгилсиз ҳолат юз берди. Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг маълум қилишича, “Спарк” автомобили бозор автотураргоҳида бир йигитни босиб кетган.

Ҳодиса пайтида автотураргоҳ ёнидаги зина олдида уч йигит турган, машинани кўрган икки нафари ўзини олиб қочишга улгурган, бир йигит эса “Спарк”нинг тагида қолиб кетган

Маълумотларга кўра, “Спарк” рулида 15 ёшли ўсмир бўлган. У тезликни олиш ва тормоз тепкиларини адаштириб юборгани айтилмоқда.

Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, машина тагида қолиб кетган йигит бозорда қурилиш моллари сотувчиси бўлиб ишлаган бўлиб, ҳодиса юз берган пайтда тушликка чиққан. У оғир аҳволда шифохонага олиб кетилгани айтилмоқда.

  • Фарзандларга беэтиборлик аломатлари бу.
    Сабаби хамма нарсани уз вакти соати бор. Бу усмир йигитлар бошка нарсаларга акли балодек етади, керак булса акл хам ургатишади.
    Лекин шу ёшида хали машина бошкариш анча эрталигини тушунмасликмас, аксинча олифтагарчилик. Бу ерда купрок ота-онанинг айби хам котта.
    ЭНГ КАТТА АЙБИМИЗ-ЛОКАЙДЛИГИМИЗ!

Изоҳ билдириш