13077

ТИВ: 7 нафар ўзбекистонликнинг жасади Урганч шаҳрига олиб келинди

Жамият 18 июль 9:10 500

Ўзбeкистон ТИВ Консуллик бошқармасининг ахбороти эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси кўмагида 2017 йилнинг 17 июл куни Урганч шаҳрига олиб келинди.

Жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етди ва тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинди.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш