13037

ОТМга киритишни ваъда қилиб 8000 АҚШ доллари олган фирибгар жиноят жойида қўлга олинди

Жамият 15 июль 13:26 524

Тошкент ИИББ ходимлари 12 июль куни Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти Ахборот ресурслари маркази етакчи мутахассиси Фурқат Хасановни пора олаётганда қўлга туширди.

ИИББ маълумотларига кўра, Хасанов абитуриентлардан бирига ОТМга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 8000 АҚШ доллари олган.

Яккасарой туман прокуратураси фирибгарлик ва пора беришга далолатчилик қилиш аломатлари бўйича жиноий иш очди.

Аввалроқ Давлат педагогика университети факультетларидан бирининг декан ўринбосари ҳам худди шундай ҳолат бўйича қўлга олинган эди.

 
Изоҳ билдириш