13026

ХВЖ Ўзбекистондаги валюта сиёсатини ислоҳ қилишда ёрдам беради

Иқтисод | Узбекистан 15 июль 11:54 638

Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

«Мен Сиз ва Сизнинг иқтисодий жамоангиз Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва аҳоли моддий фаровонлигини юксалтириш йўлида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш борасида мамлакат иқтисодиётини ислоҳ этишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни астойдил маъқуллайман. Шуни ишонтириб айтаманки, Сизнинг раҳбарлигингизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирларини биз техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар бериш орқали тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», дейилади мактубда.

Лагард жамғарма ходимлари яқин орада Тошкентга боришини билдирган.

«Бир неча кун аввал Халқаро валюта жамғармаси бош қароргоҳида жамғарма ходимлари билан Сизнинг вакилларингиз валюта сиёсатини ислоҳ қилиш йўллари бўйича дастлабки учрашув ўтказганидан ғоят мамнунман. Жамғарма ходимлари бу борадаги ишларни давом эттириш учун яқин орада Тошкентга боришидан хурсандман.

Сизнинг жамоангиз ва ХВЖ ходимлари яқин вақтларда Ўзбекистонда инвестиция муҳитини такомиллаштириш мақсадида бошқа йўналишларда ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар орқали валюта тизимини эркинлаштиришни қўллаб-қувватлашга доир кенг кўламли масалаларни, жумладан, иқтисодий статистикани яхшилаш чора-тадбирларини муҳокама этишига ишонаман. Бу ҳукумат ва инвесторларга асосли қарорлар қабул қилиш имконини беради.

Жаноб Президент, Ўзбекистон амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида улкан натижаларни қўлга киритишига қатъий ишонаман ва биз Сизни бу борада ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлайман», дейилган мактубда.

Изоҳ билдириш