12934

Эйфель минораси ташриф буюрувчилар учун ёпилди

мир 14 июль 14:08 441

Париж шаҳрининг рамзи бўлган Эйфель минораси 15 июлга қадар ташриф буюрувчилар учун ёпилди. Бунга асосий сабаб  АҚШ президенти Дональд Трампнинг Францияга ташрифи бўлди.

Кеча кечқурун Франция президенти Эммануэль Макрон Трамп шарафига расмий кечки овқат берди. Тадбир Эйфель минорасининг иккинчи қаватидаги Jules Verne ресторанида бўлиб ўтди. Шунинг учун Эйфель минораси 13 июль 14-30 дан 14 июль кун бўйи ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлади.

Фото: salzburg.com

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар