12857

Енгил автомобилни техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорларга топширилади

Технология 13 июль 16:27 485

2018 йил 1 январдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситаларидан ташқари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш функцияси тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга ўтказилади. Бу Президентнинг 11 июлдаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қароридакўзда тутилган.

Тақдим этилаётган хизматлар учун қайд қилинган нархларни белгилаш режалаштирилган. Бу каби хизматларни кўрсатувчи юридик шахсларнинг ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиши бўйича талаблар ҳам ишлаб чиқилади.

Келгуси йилдан бошлаб техник кўрикдан ўтиш устидан назоратнинг электрон тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш