12851

МДҲдаги энг оммабоп дам олиш масканлари рўйхати тузилди. Чимён кучли бешликдан жой олди

мир 13 июль 15:21 638

Чимён тоғ курорти 2017 йил ёз мавсумида МДҲдаги энг оммабоп дам олиш масканлари рўйхатининг юқори бешлигидан жой олди, деб хабар беради ТурСтат агентлиги.

Юқори бешликка шунингдек, Чимбулоқ (Қозоғистон), Шахдаг (Озарбойжон), Цахкадзор (Арманистон) ва Қоракўл (Қирғизистон) дам олиш масканлари кирди.

Бундан ташқари, Чимён Қоракўл курорти билан биргаликда энг арзон курорт деб топилди. Чимёнда бир суткани ўтказиш 70 доллардан камроққа тушади. Энг кўп пул эса Чимбулоқда сарфланади – суткасига юз доллардан ортиқ.

Экспертларнинг айтишларича, туристлар фаол дам олишга ўртача етти кун сарфлашади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар