12839

Қозоғистонда ёғган кучли дўл экинларга зиён етказди (фото ва видео)

мир 13 июль 14:26 552

11 июль куни Қозоғистоннинг Уральск шаҳри атрофидаги ҳудудларга қаттиқ дўл ёғди. Дўл соат 18:30 ларда бошланиб, бир соатдан ортиқ вақт давом этган. Бу ҳақида сайти today.kz сайти хабар берган.

Дўлнинг қалин муз бўлаклари ер юзасини бутунлай қоплагани боис маҳаллий аҳоли экинлардан ва ҳосилсиз қолишдан хавотирда. Интернет фойдаланувчилари ёзнинг қоқ ўртасида келган қиш манзараларини сурат ва видеоларга олиб, тармоқларга жойлашмоқда. Улардан бири ўз томорқасидаги ҳолатни видеога олган ва унинг айтишича, экинларнинг бари муз остида қолган, барглари буткул тўкилган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар