12823

Россияда рўй берган ёнғин натижасида етти киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқоролари

мир 13 июль 12:15 496

Россиянинг Ленинград вилоятидаги ангарда пайшанба кунига ўтар кечаси рўй берган ёнғин натижасида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида ТАСС  хабар тарқатди.

Таъкидланишича, ёнғиннинг умумий майдони 600 кв. м.га тенг бўлган. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ва ҳалок бўлганлар шахси ҳозирча аниқланмади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқароларидир.

Ёниб кетган ангар конструкциясини ажратиш пайтида жасадлар аниқланган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонлик фуқоролар у ерда йўлак плиталари ишлаб чиқаришда ишлаган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар