12608

Янги «Волга 2020» автомобили концепти

Технология 11 июль 17:06 515

Қозон шаҳрида яшаётган дизайнер Alexander Shtorm янги Горький номли автозаводнинг янги «Волга»  автомобили қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз ишини тақдим этди.

Volga 2020 Concept лойиҳаси бир қарашда бир неча чет эл автомобилларига ўхшаб кетади.Унинг олди қисмида Infinity Q7, орқа томонидан эса янги Mercedes седанларига ён томонидан эса Jaguar автомобилларини эслатади.

  • Volga 2020 Concept
  • Volga 2020 Concept
  • Volga 2020 Concept
  • Volga 2020 Concept
  • Volga 2020 Concept

    Фото: ALEXANDER SHTORM

Умуман олганда, бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, чунки ГАЗ автомобил заводи 2008 йилдан буён  ўз енгил автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатган. Айни дамда заводда турли чел эл брендлари жамланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ГАЗ раҳбарияти бир неча ой олдин заводда янги моделдаги автомобил яратилаётгани ҳақида хабар берган эди, лекин ушбу автомобил седан эмас  Volkswagen Caddy ёки Ford Transit каби кичик фургон ёки минивэн шаклида бўлади.

Изоҳ билдириш