12583

САП Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ёрдам беради

Иқтисод | Технология 11 июль 13:37 488

10 июл куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «САП СНГ» компанияси ўртасида республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида томонлар АТ-хизматлар экспортини ошириш ва юқори технологик лойиҳаларни жорий қилишда САП Алянс Университети воситасида АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш, САП халқаро тажрибасини ўртоқлашиш ва технологиялар трансферини қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар учун САП ечимлари базасида замонавий биллинг тизимини жорий этиш, иқтисодиёт секторини рақамлаштириш ва бошқа бир қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

30 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва буюртмачиларига қўшимча имтиёз ва преференсиялар тақдим қилиниши ҳисобига АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик соҳаларини ривожлантириш учун янги имкониятларни очди.

Фармонда белгиланган вазифаларни самарали ижро этиш мақсадида, имзоланган меморандум САП ечимларини Ўзбекистон Республикаси ичида жорий қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек мазкур хизматларни бошқа мамлакатларга экспорт қилишда маҳаллий ҳамкорлар ва интеграторларнинг келгусида лойиҳаларда иштирок этиши таҳлилини шакллантиришга кўмаклашади.

1972 йилда ташкил этилган САП компанияси корхоналар учун дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш соҳасида дунёнинг етакчиларидан бири ҳисобланади. Бозордаги капитализатсияси бўйича САП мустақил дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар орасида йириклиги бўйича дунйода учинчи компания ҳисобланади. Компаниянинг 180дан ортиқ мамлакатда 350 мингдан зийод буюртмачиси бор, 15 минг ҳамкор-компаниялар билан ишлайди ва 100дан ортиқ инноватсиялар ва ривожланиш марказларига эга. Ходимлар штати 85 мингдан ошади ва улар 130дан ортиқ мамлакатларда ишлайди. 2016 йил якунларига кўра, компаниянинг йиллик даромади 22 млрд евродан ортиқни ташкил этган.


Манба: Вазирлик ахборот хизмати

Изоҳ билдириш