12580

Трамп Ислом давлати террорчилик уюшмасини йўқ қилишга ваъда берди

мир 11 июль 13:30 495

АҚШ президенти Дональд Трамп «Ислом давлати» террорчилик уюшмасини йўқ қилишга ваъда берди, деб хабар қилди РИА Новости.

Куни кеча Ироқ бош вазири Хайдер ал-Абади Мосул шаҳри «Ислом давлати» жангариларидан озод этилганлигини ҳақида баённот қилган эди. Ушбу ғалаба билан Трамп Ироқ ҳукуматига табрик йўллади.

«Сўнгги 6 ой ичида биз «Ислом давлати» террорчилик уюшмасига қарши курашишда катта муваффақиятларга эришдик. Биз «Ислом давлати»ни бутунлай йўқ қилиш бўйича ишларни давом эттирамиз», — деб таъкидлади АҚШ президенти.

Трампнинг сўзларига кўра, Мосул шаҳрининг террорчилардан озод қилиниши — бу Ироқда ва Сурияда Ислом давлатининг куни битганлигидан далолат беради.

Мосул шаҳрини террорчилардан озод қилиш операцияси 2016 йил октябр ойида бошланган эди. Ушбу шаҳар 3 йилдан ортиқ муддат террорчилар қўлида бўлган. Шаҳарни озод қилиш операциясида АҚШ махсус кучлари, федерал полицияси ҳамда Ироқ қуролли кучлари иштирок этишди.

Ироқ бош вазири сўзлари кўра, Мосул шаҳридаги энг асосий масжиди Ан Нурининг озод этилиши бу Ислом давлатининг «соҳта давлатнинг» куни якунланаётганлигидан далолат бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ислом давлатининг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий 2014 йилда айнан Мосул шаҳридаги ан-Нури масжидида «халифатлик»ни эълон қилган эди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар