12564

47-оилавий поликлиникада илк бор электрон навбат жорий этилди

Тиббиёт 11 июль 12:15 530

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги 47-оилавий поликлиникада электрон навбат тизими жорий этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Мижоз режали текширувдан ўтиши учун олдиндан — телефон орқали ёки электрон шаклда (маълумотлар фуқароларга ташриф буюрганда тақдим этилади) шифокор қабулига ёзилиши мумкин. Шифохонада Wi-Fi ҳудуд ҳам мавжуд.

Шошилинч ҳолатларда эса, мурожаат тушган хонадонга зудлик билан етиб бориш учун поликлиника қошида тез тиббий ёрдам подстанцияси ва унга бириктирилган махсус автомошина хизмати йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев май ойида Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрганида, бу ерда намунали оилавий поликлиника яратишни таклиф қилган эди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар