12536

Шавкат Мирзиёев: Жаноб Президент, тиббиёт пулликми ёки бепулми?

Тиббиёт 11 июль 11:40 637

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7-8 июль кунлари Наманган вилоятида бўлди.

Юртбошимиз Наманган вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди, ушбу йиғилиш чоғида тиббиёт соҳасига яна бир бор тўхталиб ўтди.

“Албатта, тиббиёт соҳасида ҳам жуда катта норозиликлар бор. Коррупция, порахўрлик, менсимаслик. Менга савол ёзаяпти: Жаноб Президент, тиббиёт пулликми ёки бепулми, деяпти. Бу савол биласизми мен учун қандай оғир савол. Лекин бу тўғри савол. Шунинг учун бу ерда ҳам изланишдамиз. Хабарингиз бор, қишлоқ врачлик пунктларининг 50-60 фоизини ёпдик, унинг қошида кўп жойларда поликлиника ташкил қилаяпмиз. Тез тиббий ёрдамни мутлақо бошқача қилаяпмиз. Мана, дори-дармонлар бўйича душанба куни яна битта қарор чиқади. Тартиб-интизом, талаб бундан ҳам қаттиқ кучаяди. Кимга? Ижро органининг ҳамма раҳбарларига. Агар халқни ичига кирмаса, у хиёнат қилган бўлади”, — деган Президент йиғилиш чоғида.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар