1246

Ravon Украинанинг 15 вилоятида сотилади

Иқтисод 21 март 21:30 349

Янги Ravon R2 бир неча ой ичидаёқ Украина бозорида энг кўп сотилувчи автомобилга айланди

GM Uzbekistan Украинанинг йирик автомобиль холдинги — АИС компаниялар гуруҳи билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда AUTO-Consulting хабар бермоқда. RAVON R2 Автостат Ravon R2 Россияда яна етакчи бўлди АИС Украинанинг 15 вилоятида Ravon автомобиллари савдосини ривожлантириш билан шуғулланади. Шу билан бир вақтда «Богдан-Авто холдинг» дилерлик марказларига Ravon автомобилларининг янги туркуми етиб келди. «Богдан-Авто холдинг» матбуот хизматининг маълум қилишича, дилерларга 2017 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар етказиб берилди. Янги Ravon R2 бир неча ой ичидаёқ Украина бозорида энг кўп сотилувчи автомобилга айланди. Шу тарзда Ravon қисқа вақт ичида Украинадаги энг йирик дилерлик тармоғини шакллантиришга ва бутун мамлакат бозорларини қамраб олишга эришди.

Изоҳ билдириш