12120

GM Uzbekistan онлайн-сотув тизимини йўлга қўймоқчи

Технология 6 июль 11:31 357

GM Uzbekistan компанияси шу йилнинг октябрида UzAutoFriend порталини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда UzNews.uz.

Бу ҳақида компаниянинг режалаштириш ва мувофиқлаштириш дирекцияси бошлиғи Алишер Комилов Андижонга амалга оширилган пресс-тур давомида маълум қилган.

Порталда машина сотиб олиш учун электрон навбат олиш, навбат силжишини кузатиш, автомобилларнинг техник хусусиятлари билан танишиш ҳамда харидорларнинг фикрлари билан танишиш мумкин бўлади.

Келгусида сайт билан биргаликда автомобилларни онлайн режимида сотиб олиш имкониятини берувчи мобил иловани ҳам ишга тушириш режалаштирилган.

Порталнинг синов талқини шу йилнинг августида ишга тушиши мўлжалланган.

Изоҳ билдириш