11931

Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонда 70дан ортиқ жаррохлик операцияси ўтказишади

Тиббиёт 5 июль 9:50 443

Туркия-Ўзбекистон саломатлик ҳафталиги доирасида Тошкентга келган туркиялик шифокорлар 70дан ортиқ юрак-қон томир, ортопедик, урологик ва гинекологик операция ўтказишади. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар қилди.

Тўртинчи бор ўтказилаётган Туркия-Ўзбекистон саломатлик ҳафталиги Туркия ҳамкорлик ва координация агентлиги (TİKA) қўллаб-қувватлови остида икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ташкил этилган.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Селами Қиличнинг сўзларига кўра, саломатлик ҳафталиги турк ва ўзбек шифокорлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди, уларга бой тажрибалари билан ўртоқлашиш имконини беради.

Маълумотларга кўра, саломатлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистонга туркиялик 19 нафар тажрибали шифокор ташриф буюрган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар