11903

“Ўзагроэкспортбанк”ка лицензия берилди

Иқтисод 4 июль 17:17 440

Марказий банк бошқарувининг қарори билан “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақида МБ сайтида хабар қилинди.

Янги банкнинг устав капитали 10 млн.евро эквивалентида шакллантирилди. Банкинг асосий акциядорлари – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (75%), “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (10%), “Ўзагросуғурта” АЖ (5%), “Кафолат СК” АЖ (5%) ва “Ўзбекинвестхолдинг” ХК (5%) дир.

Янги банк мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш, унинг зарур инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиради. Бундан ташқари мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий банклар, молиявий институтлар, дипломатик ва савдо ваколатхонлари билан ҳамкорликда халқаро бозорларга олиб чиқиш борасидаги ишларни амалга оширади.

Изоҳ билдириш