11855

Uzcard пластик карталарига MasterCard орқали пул ўтказиш мумкин бўлади

Иқтисод 4 июль 14:07 618

Uzcard тизимида MasterCard картаси орқали пул ўтказиш жараёни синовдан ўтказилди. Бу ҳақида Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази матбуот хизмати хабар берди.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази MasterCard халқаро тўлов тизими ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда MasterCard халқаро тўлов карталари хизматидан фойдаланиш бўйича лойиҳани ишга туширди.

Айни вақтда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатнинг барча вилоятларидаги савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида MasterCard карталаридан фойдаланиш учун терминалларга дастурий таъминот ўрнатиш ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки яқиндагина Uzcard мижозлари учун QIWI пул ўтказиш тизимидан фойдаланиш имкониятини берувчи хизматни йўлга қўйганини эълон қилганди. Мазкур хизмат асосан Россия ҳудудида меҳнат қилувчи ва даромадларини ўз юртига жўнатувчи Ўзбекистон фуқароларига мўлжалланган. QIWI тизимига боғланганидан сўнг онлайн-картага АҚШ долларида пул маблағларини жўнатиш мумкин.

Изоҳ билдириш